Азамат Абдураимов жаҳон термасида Мендьета ва Креспо билан бирга ўйнайди

Tolibjon Qosimov
19 июл 2017, 11:18
Азамат Абдураимов жаҳон термасида Мендьета ва Креспо билан бирга ўйнайди 5-6 август кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ЭКСПО-2017 фахрийлар турнири бўлиб ўтади.

Бу турнирда олтита жамоа иштирок этади. Булар - Россия, Германия, Италия, Португалия, Қозоғистон ва жаҳон футболи юлдузлар термаси. Ҳамюртимиз Азамат Абдураимов ҳам турнирда иштирок этиш бўйича таклиф олган ва у жаҳон термаси сафида майдонга тушади.

Абдураимов жаҳон термасида Гаиска Мендьета, Эрнан Креспо каби собиқ юлдузлар билан бирга ўйнайди. Бундан ташқари, Муҳсин Муҳаммадиев, Александр Шовковский, Жан-Пьер Папен, Яри Литманен, Винсен Кандела ва бошқа собиқ футболчилар ҳам мусобақага таклиф этилган.

ЭКСПО-2017 фахрийлар турнири Москвадаги "Афсоналар Кубоги" томонидан ташкил этилади.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia