

Дарвозаларга 3 та гол урилган ўйинда "Ал Карама" 2:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди. "Аманат" сафида ҳаракат қилаётган икки нафар ҳамюртимиз Бахтиёр Қосимов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, ҳужумчимиз Мурод Бобожонов 82-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Аманат" 14 учрашувдан сўнг 20 та жамоа орасида 13-ўринда бормоқда. Бугун яна бир футболчимиз Шерзод Темиров ҳаракат қиладиган "Арбил" "Ат Талаба" билан куч синашади.



