Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"
03 мар 21:01
Янгиликлар
Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"
Про лига жамоаларининг тараддуди айни қизғин паллада.
Клублар бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан сўнг рақибларини ҳам билиб олишди. "Арал" 1-турда ўз майдонида "Республика ФА" билан ўйнайди."Арал" бош директори Азамат Алланиёзов қуръа ва мақсадлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Авваламбор, Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан табриклайман. Қуръа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, янги мавсумни сабрсизлик билан кутяпмиз. Қуръа яхши бўлди деб ўйлайман. Про лигада жамоалар сони кўпайгани барча мухлисларни хурсанд қилди. Чемпионат қизғин ва жанговар бўлиши аниқ. "Арал"нинг мақсади чемпионлик ва тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш",- дейди Азамат Алланиёзов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар