

Унга кўра, чорак финалга “Челси”, ПСЖ', “Вольфсбург”, “Рома”, “Арсенал”, “Лион”, “Барселона” ҳамда “Бавария” аёллар жамоалари йўл олди.
1/4 ҳамда 1/2 финалга қуръа ташлаш маросими 2023 йил 10 февраль куни бўлиб ўтади.
Турнирнинг амалдаги ғолиби “Лион” ҳисобланади. Энг кўп титул ҳам айнан “шерлар” ҳисобида – 8 та.
Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги ЕЧЛ 2022/23 йилги мавсум финали 2023 йил 3 июн куни Эйндховендаги “Филипс” стадионида бўлиб ўтади.



