Аёллар Олий лигаси. “Андижанка” – “Навбаҳор-W” учрашуви қолдирилди

Narzulla Saydullayev
13 сен 2020
Аёллар Олий лигаси 3-туридан ўрин олган “Андижанка” – “Навбаҳор-W” учрашуви “Навбаҳор-W” футболчи қизларида коронавирус аниқлангани учун бошқа муддатга қолдирилди.

ЎзПФЛ қошида шифокорлардан тузилган махсус комиссия талабига кўра, аёллар Олий ва Биринчи лига жамоалари ҳам Ig G ва PZR тестлари топшириши ҳақида хабар берган эдик. Шундай тест жараёнида қатнашаётган “Навбаҳор-W” клубининг бир неча аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шу боис, клуб аъзолари эхтиёт чораси сифатида изоляцияга олинган. Жамоанинг 3-турда “Андижанка”га қарши ўйини эса, бошқа муддатга қолдирилди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: pfl.uz