Аёллар футболи. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ОЧ саралашларига қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
17 июн 2014
ОФК кузда бўлиб ўтадиган саралаш мусобақаларига қуръа ташлади.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Унга кўра аёллар бўйича ўсмирлар терма жамоамиз "B" гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Қирғизистон ва Тожикистон билан кураш олиб боришади. Ушбу саралаш баҳслари 4-13 октябрь кунлари Шри-Ланкада бўлиб ўтади.

Ёшларимиз эса Иордания, Ҳиндистон ва Ливан билан "A" квартетидан жой олишди. 5-9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларига Иордания мезбонлик қилади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia