"Аякс" Бергвейн учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. "Тоттенхэм" 25 млн хоҳламоқда

Alisher
31 май 2021
"Тоттенхэм" вингери Стевен Бергвейн Эредивизияга қайтиши мумкин.

Манбанинг хабар беришича, 23 ёшли ўйинчига "Аякс" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Нидерландиянинг амалдаги чемпиони Бергвейн учун 15 млн евро тўлашга тайёр. "Шпорлар" 25 миллиондан кам олмоқчи эмаслар.

Лондонликлар Бергвейнни 2020 йилнинг қишида 32 миллион евро эвазига харид қилишганди. У икки мавсум давомида АПЛда 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: De Telegraaf