"Атлетико" Роялни харид қилиши мумкин. Конте ҳимоячига ишонч билдирмаяпти

Alisher
17 июн 2022
"Атлетико" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсон Роялга қизиқмоқда.

Мадрид клуби ўйинчи билан ўтган ёздаёқ шартнома имзолашни хоҳлаган эди.

Олдинроқ хабар берилганидек, "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте футболчига келаси мавсумда ишонч билдирмаяпти.

Роял "Тоттенхэм"га 2021 йилнинг ёзида "Барселона"дан ўтган эди.

23 ёшли бразилиялик ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Sky Sports