Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."

Omonjon To`xtamirzayev
22 июн 2021
Россия термаси сардори Артем Дзюба гуруҳдаги сўнгги учрашувда Дания билан ўйин (1:4) ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай даражадаги ўйинда бу каби голлар қўйиб юбориш, ўзингизни "ўлдиришингиз" мумкин эмас. 

Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Атрофда шундай ажойиб муҳит, бир қарашда барчаси ўхшаяпти, биз эса қалтирашни, типирчилашни, ваҳима қилишни бошлаймиз.

Хоп, гол қўйиб юбордик – бу футбол. Европаликларнинг менталитети бизникидан фарқ қилади – улар бундан завқ олади. Улар ўйинни давом эттиради, курашади. Биз қоқиламиз, йиқиламиз, ўзимиз дарвозамиз олдида вазият юзага келишига сабабчи бўламиз. Балки ўртамиздаги фарқ ҳам шундадир", – деди Дзюба.



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: sports.ru