

“Тўпчилар” Лондонда “Борнмут”га мағлуб бўлишди. Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Эли Жуниор Кроупи 17-дақиқада ҳисобни очди. Виктор Гёкереш 35-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланди. “Борнмут” ярим ҳимоячиси Алекс Скотт 74-дақиқада “Арсенал” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг сенсацион ғалабасини таъминлади.
“Арсенал” айни дамда 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, иккинчи ўриндаги “Ман Сити” 61 очкога эга. Аммо, “шаҳарликлар” “тўпчилар”дан кўра 2 та кам ўйин ўтказишган.




