

"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" каби гранд клублар уни анчадан бери кузатиб келмоқда. Энди эса яна бир топ-клуб унинг имзоси учун курашга қўшилгани маълум бўлди.
"Mirror Football" маълумотларига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби "Кристал Пэлас" ҳимоячиси учун курашни бошлаган. 25 ёшли англиялик футболчи "канонирлар" эътиборини тортган, чунки унинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси шу ёзда якунланади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жорий мавсум инглиз марказий ҳимоячиси "бургутлар" сафида 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Улар орасида Лига Кубоги чорак финалида "Арсенал"га қарши ўйинда киритилган тўп ҳам бор.



