

«Биз учун жуда ёмон кеча бўлди. Ўйин бошида икки нафар асосий футболчимиздан айрилдик ва мағлуб бўлдик. «Шеффилд Уэнсдей»ни табриклайман. Улар биздан кўра тезкорроқ, чаққонроқ эдилар. Биз деярли ҳужум қила олмадик.
Олти нафар футболчини уйда қолдирдим, аммо барибир икки нафар футболчи жароҳат олди. Жароҳатлар – биз учун жуда кучли зарба.
Бир қатор ёшларга бугунги ўйин катта сабоқ бўлди, улар бундай даражада ўйнай олишмади», – дейди Венгер.



