Арсен Венгер: "Кейн "Арсенал" мактабида шуғулланганини билмаган эканман"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2015
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн болалигида "тўпчилар" мактабида шуғулланганини билмаслигини айтди.

"Буни аввал билмас эдим. Баъзида газеталарда ҳам қизиқ маълумотларни топса бўлади. Бу маълумотдан сўнг бироз хафа бўлдим ва ўзимга савол бердим: "У нима сабабдан кетган?". Бу ёшдаги болаларнинг бир клубдан иккинчисига ўтиши одатий ҳол, чунки уларнинг ота-оналари ишини ўзгартиради ёки кўчиб кетишади" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: The Independent