

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жорий мавсумни ўзининг мураббийлик фаолиятидаги энг қийин мавсум деб баҳолади.
"Тўғрисини айтганда, бу менинг фаолиятимдаги энг оғир мавсум бўлди. Мураббийлик қилган бошқа барча мавсумларим анча ижобий кечган, ҳаттоки кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлмагандим. Бу мавсум мен ва ўйинчилар учун истисно ҳолат, улар тез-тез ютқазиш ёки дуранг ўйнашга кўникмаган. Мен ҳам бунга одатланмаганман.
Мағлубиятдан сўнг уларни яна ўйинга руҳлантириш, ғалабадан кейин эса улар ўйлаганчалик яхши эмаслигимизни тушунтириш доимо қийинроқ, шу боис бу мавсум мен учун ҳам мураккаб кечди.
Ғалати туюлса-да, бундан кўп ижобий хулосалар чиқариш мумкин. Қанчалик ривожланаётганимизни кўриб турибман. Мураббий сифатида мен доимо натижаларга интиламан, лекин ўйинчилар ва жамоанинг такомиллашуви ҳам муҳим, акс ҳолда янада кўпроқ муаммоларга дуч келамиз.
Назаримда, ҳозир жароҳатланганлардан ташқари, барча футболчилар ҳар уч кунда ушбу клуб ва АПЛда талаб қилинадиган шиддат билан ўйнай олади. Натижада, биз мавсум бошига нисбатан анча яхшироқ ўйнаяпмиз. Мен дастлабки олти ўйинни эмас, балки икки баробар кўпроқ ўйнай бошлаганимиз даврини назарда тутяпман. Дастлабки олти турда ҳафтасига фақат бир марта иккита ўйин ўтказдик, икки ҳисса кўп ўйнай бошлаганимиздан бери эса кўп очко йўқота бошладик," деди Слот.



