

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув бугун, 8 апрель куни Парижда бўлиб ўтади.
"Мавсум давомида ўйинимиз ва натижаларимиз барқарор бўлмагани бор гап. Аммо бу клуб қийин пайтларда доимо қайта қад ростлай олишини кўрсатган. Жорий мавсумда мураккаб вазиятлар кўп бўлди — биз бир неча бор юқорига кўтарилдик ва яна пастга тушдик. Энди яна ўша характерни кўрсатиб, муваффақиятсизликлардан сўнг ўзимизни тиклашимиз керак.
Бу клуб қийин шароитларда ўзгача ишларни амалга ошира олишини кўп бор исботлаган. Агар қарама-қаршилик тақдирини "Энфилд"га кўчира олсак... Масалан, "Галатасарой" билан сафарда яхши ўйнамагандик, лекин ўз уйимизда мавсумдаги энг яхши баҳсимизни ўтказдик.
Менинг жамоам муҳим ўйинларда — "Манчестер Сити"га қарши "Этихад"даги иккита баҳсни ҳисобга олмаганда — Европанинг энг кучли клублари билан рақобатлаша олишини кўрсатиб бўлди", — деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади. Мерсисайдликлар Париждан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қилишади.



