UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  16 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда" Янгиликлар

Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"

Мураббийнинг фикрича, бу йилги мавсум ўта оғир кечмоқда.

"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот жорий мавсумни ўзининг мураббийлик фаолиятидаги энг қийин мавсум деб баҳолади.

"Тўғрисини айтганда, бу менинг фаолиятимдаги энг оғир мавсум бўлди. Мураббийлик қилган бошқа барча мавсумларим анча ижобий кечган, ҳаттоки кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлмагандим. Бу мавсум мен ва ўйинчилар учун истисно ҳолат, улар тез-тез ютқазиш ёки дуранг ўйнашга кўникмаган. Мен ҳам бунга одатланмаганман.

Мағлубиятдан сўнг уларни яна ўйинга руҳлантириш, ғалабадан кейин эса улар ўйлаганчалик яхши эмаслигимизни тушунтириш доимо қийинроқ, шу боис бу мавсум мен учун ҳам мураккаб кечди.

Ғалати туюлса-да, бундан кўп ижобий хулосалар чиқариш мумкин. Қанчалик ривожланаётганимизни кўриб турибман. Мураббий сифатида мен доимо натижаларга интиламан, лекин ўйинчилар ва жамоанинг такомиллашуви ҳам муҳим, акс ҳолда янада кўпроқ муаммоларга дуч келамиз.

Назаримда, ҳозир жароҳатланганлардан ташқари, барча футболчилар ҳар уч кунда ушбу клуб ва АПЛда талаб қилинадиган шиддат билан ўйнай олади. Натижада, биз мавсум бошига нисбатан анча яхшироқ ўйнаяпмиз. Мен дастлабки олти ўйинни эмас, балки икки баробар кўпроқ ўйнай бошлаганимиз даврини назарда тутяпман. Дастлабки олти турда ҳафтасига фақат бир марта иккита ўйин ўтказдик, икки ҳисса кўп ўйнай бошлаганимиздан бери эса кўп очко йўқота бошладик," деди Слот.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика