

Гарчи, тез орада АПЛга рестарт берилган тақдирда ҳам ишқибозлар ҳали бери севимли жамоаларининг ўйинларига ташриф буюра олмасликлари мумкин. Чемпионатнинг бутун бошли кейинги мавсуми ҳам бўш трибуналар билан ўтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда АПЛнинг тиббий масалалар бўйича маслаҳатчиси Марк Жиллетт "The Guardian" нашрига берган интервьюси пайти айтиб ўтди.

Функционернинг келтиришича, Англия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий вазият ва фуқароларнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат яқин 6-12 ой ичида ўзгармаслиги ҳақида маълум қилган.




