

Футболчи Диего Симоне жамоасида муваффақиятга эришмоқчи.
“Барселона”га “йўқ” деб жавоб бериб бўлмайди, дейишади. Аммо мен уларнинг таклифини рад этдим. “Барселона” сингари клубларнинг таклифини инкор этиш жудаям қийин. Аммо менда “Атлетико”да барчаси жойида. Бу ер менинг уйим ва бу жамоа билан йирик мувафақиятларга эришмоқчиман”, деди Гризманн L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
19 июнь куни Гризманн “Атлетико” билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Ўтган мавсумда у мадридликлар билан Европа лигасида ғолиб чиқди. Финал беллашувида у икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Ёзда эса Франция термаси сафида Жаҳон чемпионлигига эришди.



