

Бош мураббий 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг миллий жамоани тарк этишини аввалроқ айтган эди. Унинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллаши кутилмоқда.
Анридан ушбу лавозимга даъвогарлик қилиш истаги бор-йўқлиги сўралди. Жавобида Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Зиданнинг исмини тўғридан-тўғри айтмаган ҳолда, унга ишора қилди.
"Нима деб жавоб беришни билмайман.
Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз. Буни сиз ҳам, мен ҳам биламан.
Мен унга энг яхши тилакларимни изҳор этаман," - деди Анри CBS телеканалига.



