Андрей Шипилов: “Вазиятлардан фойдалана олмадик”

Narzulla Saydullayev
24 апр 2018, 20:48
«Нефтчи» - «Металлург» (0:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг илк қисмида бекободликлар бош мураббийи Андрей Шипилов ва Аброр Хусинов иштирок этди.

-  Бугун 2 та ҳужумчи билан майдонга тушдик ва ғалаба сари интилдик. Лекин асосий муаммомиз голли вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи бўлимда йигитларни руҳий ҳолати пасайгани сабабли, бироз ўйинимиз ортга кетди. Такрорлайман, хавфли вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз бизнинг оғриқли нуқтамиз бўлиб турибди. Фикримча, футболчиларга бироз маҳорат ва тажриба етишмаяпти.

-  “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Мен “Нефтчи”да ишлаб кўрмаганман. Шу сабабли фикр билдириш қийин ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда, бир қатор “Нефтчи” футболчилари жароҳат билан беллашувда иштирок этаётгани сезилди. Шу муаммо ҳужум чизиғига ҳам таъсир ўтказди. “Нефтчи”га кейинги ўйинларда омад тилайман.


 Бугун ҳужумкор футболга кўрсатма берилганди. Икки ҳужумчи билан бошладик. Афсуски яратилган вазиятлардан фойдаланишда бизга омад етишмади. Ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришдик. Бироқ қaйд этилган натижа бизни қаноатлантирмади, дейди Аброр Хусинов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати