Андрей Шипилов: “Вазиятлардан фойдалана олмадик”
24 апр 2018 20:48
Янгиликлар
Андрей Шипилов: “Вазиятлардан фойдалана олмадик”
- Бугун 2 та ҳужумчи билан майдонга тушдик ва ғалаба сари интилдик. Лекин асосий муаммомиз голли вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Иккинчи бўлимда йигитларни руҳий ҳолати пасайгани сабабли, бироз ўйинимиз ортга кетди. Такрорлайман, хавфли вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз бизнинг оғриқли нуқтамиз бўлиб турибди. Фикримча, футболчиларга бироз маҳорат ва тажриба етишмаяпти.
- “Нефтчи” ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен “Нефтчи”да ишлаб кўрмаганман. Шу сабабли фикр билдириш қийин ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда, бир қатор “Нефтчи” футболчилари жароҳат билан беллашувда иштирок этаётгани сезилди. Шу муаммо ҳужум чизиғига ҳам таъсир ўтказди. “Нефтчи”га кейинги ўйинларда омад тилайман.

Бугун ҳужумкор футболга кўрсатма берилганди. Икки ҳужумчи билан бошладик. Афсуски яратилган вазиятлардан фойдаланишда бизга омад етишмади. Ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришдик. Бироқ қaйд этилган натижа бизни қаноатлантирмади, дейди Аброр Хусинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар