

25 ёшли Литвяков ўтган мавсумда “бурутлар” сафида 12та учрашувда иштирок этиб, давралара оралиғида жамоани тарк этганди. Шундан сўнг “Андижон” ФК раҳбарияти молдавиялик легионер билан январ ойида тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари олиб борилгани ҳақида клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилганди.
Аммо championat.asia сайтига маълум бўлишича, Артём Литвяков ҳалигача “Андижон” жамоасида қолиб кетган пулларини тўлиқ олмаган. У бу ҳақда Ўзбекистон футболчилар уюушмасига ёзма равишда икки маротаба мурожаат қилган. Шундан сўнг ЎФА бу борада “Андижон” клубига жорий йилнинг 13 август кунига қадар молдавиялик футболчи олдидаги қарздорликни тўлиқ ёпиши кераклиги, акс холда жамоага жиддий санкциялари қўлланиши юзасидан огоҳлантирган.



