

Жамоани бошқариш учун асосий номзод сифатида эса Германиялик мутахассис Юрген Клопп номи тилга олинмоқда.
Айни вақтда мутахассис "Ред Булл"нинг глобал футбол бўйича раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Бироқ мураббий исталган вақтида ушбу лавозимдан кетиши мумкин. Defense Central нашрининг хабар беришича, Клоппнинг шартномасида Германия терма жамоаси ёки Европанинг етакчи клубларидан таклиф олган тақдирда Ред Буллдаги лавозимини тарк этишга имкон берувчи банд мавжуд.
Шу сабабли "Реал Мадрид"га мураббий текинга тушиши мумкин.



