

Бекернинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" посбони Эдерсон унга Англияга ўтишни маслаҳат берган.
"Ҳа, Эдерсон билан суҳбатлашдим. Англияда ўйнайдиган кўплаб бразилияликлар билан гаплашдим. АПЛ ўйинларини телевизорда кўриш билан унда ҳар куни иштирок этишнинг фарқи бор.
Ижобий фикрларни эшитдим. Бу дунёнинг етакчи лигаси, АПЛда рақобат кучли.
Роберто Фирмино "Ливерпуль" ҳақида кўплаб яхши нарсаларни айтиб берди. Музокаралар бошланганда биз клуб ва шаҳарни муҳокама қилдик. Фирмино Ливерпулда ўзини уйдагидек ҳис қилади. У менга "Ливерпуль"га ўтсам, бахтли инсонга айланишимни айтди" - дейди Алисон.



