Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"

Iskandarov Abdulaziz
1 янв 2026
Бу йилги мавсумда “Андижон” шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчилардан бири, грузиялик легионер Александр Андроникашвили фаолиятида шубҳасиз янги саҳифа очилмоқда.

Тез орада таркибга қўшиладиган ушбу ўйинчи клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.

 “Андижон” клубига ўтишингиз қандай юз бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

— Биласизми, ҳаммаси жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди.

— Адашмасам, сиз “Дила” жамоаси билан иккита соврин ютдингиз. Энди “Андижон” билан ҳам бирга соврин ютмоқчидирсиз-а?

— Ҳа, 2025-йил бу борада муваффақиятли бўлди. Мен “Андижон” билан максимал мақсадлар учун курашиш борасида қўлимдан келадиган ҳамма нарсани қиламан.

— Фаолиятингизда илк бор легионер сифатида четда тўп тепасиз. Бунгача нега легионерга айланмагансиз?

— Илгари ҳам вариантлар бор эди. Лекин мен тўғри вақтни ва тўғри танлов учун жамоани кутаётгандим. Ишончим комилки, бу қарорим муваффақиятли бўлади.

— Ўзбек футболини ва хусусан “Андижон” ҳақида нималарни билардингиз?

— Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришларини эшитдим. “Андижон”га келсак, уларнинг ўзига хос мухлислари борлигини биламан.

— “Андижон” клубидан таклиф ҳақида эшитганингизда илк фикрингиз қандай бўлди?

— Менга кўп нарсалар ёқди. Аввало, мураббий, мухлислар, машғулот базаси ва стадион.

— Янги жамоада қайси рақамда ўйнашни хоҳлайсиз?

— Бу унчалик муҳим эмас. Лекин 6-рақам яхши бўларди. Чунки мен бу рақам билан муваффақиятли мавсумларни ўтказганман.

— Яна бир грузиялик футболчи — Ашортия ҳам “Андижон”да тўп тепади. У билан ҳам гаплашдингизми?

— Ҳа, албатта. Мен у билан гаплашдим ва Ўзбекистонда ўйнаш тажрибасига эга бўлган грузин жамоадошимга эга бўлиш жуда ёқимли.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: "Андижон" матбуот хизмати