

"Реал Мадрид"га қарши ўйнаганингизда, сиз жаҳон даражасидаги ўйинчиларга қарши туришни кутасиз. Бутун майдонда дуэллар бўлади. Бизда уларнинг ҳужумларига қандай дош беришга асосланган режамиз бор.
Винисиус – қойилмақом ўйинчи, у буни айниқса, жорий мавсумда гол уриб, пас ошириб кўрсатди. Уни кузатиш қизиқ.
Биз ўз ишимизни индивидуал ва жамоавий тарзда яхши бажаришимиз керак. Бу жамоавий ўйин ва якунда жамоа ғалаба қозонади", – деди англиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали бугун Парижда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланиши кутилмоқда.



