"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади

Iskandarov Abdulaziz
9 фев 2025
Кеча бир неча нафар легионерларимиз ўз чемпионатларида навбатдаги учрашувларда майдонга тушди.

БАА Про лигасининг 15-турида "Ал Батеҳ" меҳмонда "Ал Аин" билан куч синашди. Дарвозаларга 3 та гол урилган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Азиз Ғаниев мазкур баҳсда 85 дақиқа ҳаракат қилди ва ўз ўрнини Ҳарун Ҳассанга бўшатиб берди. "Ал Батеҳ" бу ўйиндан сўнг турнир жадвалида 12-ўринда қолди. Жамоа навбатдаги ўйинини 14 февраль куни "Дибба Ал Ҳисн"га қарши ўтказади.

"Ал Аин" - "Ал Батеҳ" 2:1

Голлар: Алехандро Ромеро 15, Куаме Антонне 68 - Аҳмад Ҳаркаш 18


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia