Адебайор хайрияга қўл урмаслиги ҳақида: “Билганимни қиламан”

Eldor Akmurzayev
23 апр 2020
Тоголик ҳужумчиси Эммануэль Адебайор коронавирусга қарши кураш учун ўз мамлакатига маблағ ажратмагани учун уни танқид қилаётганларга жавоб берди.

 “Пул хайрия қилмаслигим ҳақида гапирадиганлар, мени тинч қўйинглар. Нимани хоҳласам ва қандай хоҳласам шундай қиламан. Мени Дрогба ва Это'Ога таққослашингиз мумкин, аммо мен улар эмасман. Мен Эммануэль Шай Адебайорман ва мен ҳар доим нимани истасам шуни бажараман”, деган Парагвайнинг “Олимпия” жамоаси форварди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Marca