

Унинг фикрича, жорий мавсумда чемпионликни "Манчестер Сити" қўлга киритади.
"Мен "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг навбатдаги ўйинлари тақвимини кўриб чиқдим… Ўйлайманки, "Сити" чемпион бўлади", – деди Адебайор.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир АПЛ жадвалида 61 очко билан "Арсенал" етакчилик қилмоқда. "Манчестер Сити"да 56 очко бор ва яна бир ўйин захирада. Етакчилар учлигини "Астон Вилла" (51 очко) якунлаб турибди.



