Адебайор: "Рио ҳақиқий жинни"

Mirjalol Normatov
28 апр 2019
Эммануэль Адебайор "Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди

"Юнайтед" ва "Челси" нафақат техник, балки, жисмоний томондан ҳам кучли. Рио Фердинанд ва Неманья Видич... Рио майдондаги барча футболчиларни сўкарди. У ҳақиқий жинни!

Видич эса жуда қаттиқ ўйнарди, ҳужумчилар учун энг ёқимсиз футболчи бўлганди. У ҳужумчиларни бир бармоғи билан ёпа оларди. У оёғингни синдирса, кейин узр сўрарди. Оёғингни тепса ҳам узр сўрарди. У сенга бақирганда, тупуклари учиб кетарди (кулади). Бу йигит рақибни ўлдиришга ҳам тайёр эди.

Улардан мағлубиятни одилона қабул қилиб олганмиз. Мен гол урган ўйинларда биз 2:1 ҳисобида ютқазардик. Мен ўз ишимни бажардим деб ўйлардим, аммо йўқ. Рио олдимга келиб: "Хурсанд бўлишни истасанг, 3та гол ур", дерди. У Руни ва Гиггз билан қандай тортишгани эсимда. Бу нарса бизда умуман йўқ эди", - деди Адебайор.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Fox