

Воқеа 17 март куни А Сериянинг 29-туридан ўрин олган "Интер" – "Наполи" (1:1) учрашувида содир бўлганди. Неаполитан клуби футболчиси Жуан Жезус Италия терма жамоаси футболчисининг ҳақоратлари юзасидан учрашув бош ҳакамига шикоят қилган. Ўйиндан сўнг бразилиялик журналистларга ҳамма нарсани айтиб берган. Неаполликлар ҳимоячиси Ачерби кечирим сўраганини ҳам қайд этган.
Италия терма жамоаси март ойида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади: Венесуэла (21 март) ва Эквадор (24 март).
36 ёшли Ачерби ушбу мавсум "Интер" сафида 32 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



