

Ушбу келишувга кўра Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш йўлга қўйилади.
Шу мақсадда эртага 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Ташриф доирасида "Реал Мадрид" академияси менежерларининг Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашади.
Шунингдек, 23 май куни соат 11:00 да Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Андрес Антонио ва Хуан Паблолар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Барча турдаги ОАВ вакилларини ушбу матбуот анжуманига таклиф этамиз.



