2006 йилда туғилган футболчи "Локомотив" билан профессионал шартномасини имзолади

Mirjalol Normatov
19 янв 2023
2006 йилда туғилган ёш футболчи Лазизбек Мирзаев "Локомотив" билан профессионал шартнома имзолади.

"Футболчи ўтган мавсум "Металлург"га қарши баҳсда Coca Cola Суперлигада дебютини амалга оширганди. U-21 чемпионатида эса 5 ўйинда қатнашиб, 3 гол урди.

Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов футбол академияси"дан жамоамиз сафига келиб қўшилганди. Шу боисдан академия раҳбариятига ўзбек футболи ривожи йўлида хормай-толмай меҳнат қилаверишларини тилаб қоламиз!

Барча футбол мухлисларининг ёқимтойига айланган Ўзбекистон ўсмирлар термаси сардори Лазизбекка жамоамиз таркибидаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қоламиз!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Локомотив" матбуот хизмати