Latest news

17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  0 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  2 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0

"Зомин" устози Асқар Умаров: "Мутасаддилар ёрдам беришмаяпти. Жорий йил бошидан бери ҳали маош олмадик" News

"Зомин" устози Асқар Умаров: "Мутасаддилар ёрдам беришмаяпти. Жорий йил бошидан бери ҳали маош олмадик"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (4:2) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда "Зомин" бош мураббийи Асқар Умаров фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Чиройли ўйин бўлди. Бизда хатолар кўпайиб кетган. Дарвозабонимизнинг хатосидан гол ўтказиб юбордик. Кейинги учрашувларда  ваҳаракат қиламиз",- дейди Асқар Умаров.


- Дарвозабонни нима учун алмаштирмадингиз?

- Гол ўтказиш эмас, гол уриш учун ҳужумчини туширдик. 

- 40-дақиқадаёқ илк ўзгаришни амалга оширдингиз. Бу ўша футболчининг ўйинидан қониқмаганингизданми ёки бошқа режалар сабабми?

- У кўп хатоларга йўл қўйди. Иккинчи голимиз айнан шу туфайли дарвозамиздан ўрин олди. Кетма-кет уч маротаба тўп йўқотишдан кейин ўзгартиришга мажбур бўлдим. 

- Захирадан тушган футболчилар ўзини оқладими?

- Йўқ. Ўзини оқламади. Жамоамизнинг руҳий томондан тайёрлай олмаяпмиз. Кутяпмиз, ҳомийлардан ўзгаришлар бўладими, йўқми. Мутасадиллар ёрдам беришмаяпти. 

- Клубда молиявий ҳолати қандай?

- Тўғриси йил бошидан бери ойлик олганимиз йўқ. Сабр қилиб кутмоқдамиз. Жамоада ёмон футболчилар йиғилмаган. Сафар харажатлари ўзимиздан бўляпти. Бу ёрдам билан узоққа бориб бўлмайди. Ҳомийлар томонидан фўллаб-қувватланса бемалол Про лигада қолишимиз мумкин.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика