"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди
12 sep 18:16
News


"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди
"Андижон"нинг ОЧЛ 2'даги рақиби саналган Турманистоннинг "Арқадағ" жамоаси ФИФА кунларидан сўнг Туркманистон чемпионатдаги навбатдаги учрашувини ўтказди.
Туркманистон Олий лигаси 19-туридан ўрин олган "Мерв" – "Арқадағ" баҳсида меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга терма жамоа аъзолари Алтимурат Аннадурдиев (дубль) ва Дидар Дурдиев муаллифлик қилди. "Мерв"нинг ягона тўпини эса Новруз Байраммаммедов киритди.
Турманистон чемпионати
19-тур
"Мерв" – "Арқадағ" 1:3
Голлар: Байраммаммедов (9') – Аннадурдыев (13' и 87'), Дурдыев (80')
Эслатиб ўтамиз, "Арқадағ" Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси "B" гуруҳи 1-турида "Андижон"ни меҳмон қилади. Баҳс 17 сентябрь куни 18:45 да бошланади.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments