Latest news

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  372 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган" News

Зидан Бензема ҳақида: "У жамоавий футболчи ва ҳужумда балансни таъминлашда муҳим ролни ўйнаган"

"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидаги (3:1) тактика ҳақида гапириб берди.

- Финал учун тактика ва таркиб танлаш қийин бўлдими? Сиз ўтган йил финалда ўйнаганларни майдонга туширдингиз, аммо улар бошқа ролларда эди. Бу йилги кўрсатмангиз Кардиффдагидан қанчалик фарқ қилди?

- Ҳақиқатдан ҳам бу сафар режамиз бошқача эди. Бу сафар ярим ҳимояда ромб шаклида ўйнадик. Искодан марказда ҳаракат қилишни сўрадим ва биз икки ҳужумчилик схемага ўтдик. Шу билан бирга Марселони олдинроққа ўтказиб, ҳудудни назорат қилишга уриндик. У ҳужумларга қўрқмай қўшилди, Серхио Рамос эса унинг қанотини ёпди.

- Киев ва Кардиффдаги финалларда таркиб бир хил бўлди, Миландаги баҳсда ҳам ушбу футболчиларнинг 9 нафари майдонда бўлган. Муваффақиятнинг калити катта ўйинлардаги тажриба ва барқарорлик дейиш мумкинми?

- Албатта! Тажриба йирик турнирларда ўз сўзини айтади. Фақат шундагина футболчилар вазиятга баҳо беришда қийналишмайди.

- Кўпчилик Касемиро, Модрич ва Кроос таъминлаган "Реал" ярим ҳимоячидаги балансга юқори баҳо беришди. Уларнинг вазифалари ҳақида гапириб берсангиз.

- Мен Кроос ва Модричдан ҳимояланиш, рақибни бўш зонадан айириб тўғри ҳаракатланишни сўрадим. Касемиро эса бу вақтда прессингдаги ҳамкасбларини ўрнини беркитиб, майдон марказидаги мувозанатни ушлаб турди. У иккинчи қаватлардаги курашларда ҳам фаол бўлди.

- Замонавий форвардни қандай тасвирлаган бўлардингиз? Масалан, Бенземани кўп танқид қилишади, аммо унинг жамоага ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

- Бензема ҳужумдаги ҳаракатларимизда балансни ушлаб туриш учун муҳим ролни ўйнаган. У тўп назоратига асосланган тактикамизни амалга оширишга ёрдам берган. Бензема доимо тўпга очилади, уни ҳақиқий жамоавий футболчи деб ҳисоблайман.

- Тўпга эгалик қилиш қанчалик муҳим?

- Агар тўп сизда бўлса, уни қайтариш учун куч сарфлаш шарт эмас. Демак, сиз хавфсизроқ холатда бўласиз. Тўп билан рақибларни кўпроқ югуришга ва куч йўқотишга мажбур қиласиз. Футболчиларимнинг сифатларини яхши билганим учун шундай қарор қабул қилдим. Аммо тўпни шунчаки ўзимизда сақламадик, ушбу услубдан ҳужумдаги мақсадларимизда фойдаландик. Аммо ёдда тутинг, тўпга эгалик қилиш ғалабани таъминламайди! - дейди Зидан.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика