Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Хиддинк: “Фаолиятимда бир марта келишилган ўйин ҳақида ўйлаб қолганман” News

Хиддинк: “Фаолиятимда бир марта келишилган ўйин ҳақида ўйлаб қолганман”

Голландиялик таниқли мутахассис Гуус Хиддинк фаолияти давомида фақат бир ҳолатда футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

2008/2009 йилги Чемпионлар лигаси баҳслари ярим финалида Хиддинк бошқарувидаги “Челси” ўз майдонида “Барселона” билан куч синашган. Учрашув мобанийди бош ҳакам Том Хеннинг Эверебе бир қатор баҳсли вазиятларда каталонияликлар фойдасига қарор чиқарган. Норвегиялик ҳакам камида икки марта “Барселона” дарвозасига пеналти белгилаши мумкин бўлган ҳолатда ҳуштак чалишни лозим топмаган. Ўша беллашув футбол тарихига энг мунозарали баҳс сифатида кирган ва лондонликлар устози Гуус Хиддинк ўз фаолияти давомида илк марта футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

“Ҳакам мени ҳайратга солганди. У бунгача кўп ўйинларни маҳорат билан бошқариб келаётганди. Бу мен кўрган ўйинлар орасида энг ёмон ҳакамлик бўлганми? Ўйлашимча, ҳа. Бу ўйиндан кейин мен фаолиятимда илк бор мазкур ўйин келишилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолганман”, дея Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TalkSport.

Ушбу беллашув якунига кўра, “Барселона” 93-дақиқада гол киритиб, турнир финалига йўлланма олган ва финалда “Манчестер Юнайтед”ни таслим этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика