Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман"
11 apr 2020 06:51
News
Вилли Саньол: "ЖЧ-2006 финалидан сўнг Зидан билан 2 йил гаплашмаганман"
Унга кўра, ҳимоячи 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалидан 2 йил давомида Зидан билан гаплашмаган.
Эслатиб ўтамиз, Италия ва Франция терма жамоалари ўртасида кечган ўша финалда Зинедин рақиб ҳимоячиси Марко Матераццининг кўкрагига калла қўйгани учун бош ҳакам унга қизил карточка кўрсатган. Французлар эса кейинроқ пенальтилар сериясида имкониятни бой беришган.
"Ўйиндан сўнг Зидан кийиниш хонасидан ҳаммадан узр сўраган. Лекин, мен унинг кечиримини қабул қилмаганман, мен у билан гаплашишни хоҳламаганман, вақт бўлмаган, жуда кўп умидсизлик бор еди. Ўшанда бунинг вақти эмасди.
Мен ҳожатхонага бордим ва 10 дақиқада 250та сигарет чекдим. Шу тариқа беркинишга уриндим. Биз деярли 2 йил гаплашмадик. 2008 йил Европа чемпионатидан сўнг мен уйландим, турмуш ўртоғим мендан тўйга уни ҳам таклиф қилишимни илтимос қилди. Мен унга қўнғироқ қилдим. Кейин биз бирга овқатландик, орамизда ажойиб суҳбат бўлиб ўтганди", - дея Саньолнинг сўзларини келтирди "football-italia.net".
Comments