Вальверде: "Биз Мессининг даврида яшаганмиз деб мақтана оламиз"
07 dec 2019 12:18
News
Вальверде: "Биз Мессининг даврида яшаганмиз деб мақтана оламиз"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳужумчи Лео Месси билан бирга фаолияти ҳақида гапирди.
"Мессини шуғуллантириш - жуда катта афзаллик беради. Бироқ ҳар доим ҳам унинг ўйинларидан завқланиш имкониятидан чеклаб қўяди.
Вақтлар ўтаётган бўлса-да, унинг ўйинлари янада кўпроқ ёқмоқда. Леони шуғуллантираётганим боис ўзимни омадли инсонман деб айта оламан.
Олдинги мухлислар Ди Стефанонинг даврида яшаганман деб мақтанганидек, биз ҳам Мессининг даврида яшаганмиз, деб мақтансак бўлади", - деди Вальверде.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments