Вальверде: “15 кун илгари требл ҳақида ўйлаётгандик. Аммо...”
26 may 2019 08:04
News
Вальверде: “15 кун илгари требл ҳақида ўйлаётгандик. Аммо...”
-“Валенсия”нинг “қуроли” қарши ҳужумлар. Улар бугун бундан самарали фойдаланишди.
Бир ой олдин Испанияда чемпионликни нишонладик ва треблга эришишимиз ҳақида бош қотира бошлагандик. Жуда катта ниятлар қилгандик, аммо ўхшамади. Ҳал қилувчи вазиятларда омадимиз келмади ва якунда йилни ягона соврин билан якунлашга мажбурмиз.
Ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Албатта, совринга эришсанг ўзингни янада бахтлироқ ҳис қиласан. Тушунуман, “Барселона”да мағлубиятдан кейин энг қийин ҳолат мураббийларда бўлади. Чунки улар қаердадир хатога йўл қўйган бўлишади.
Футболчилари майдонда ғалаба учун ҳаракат қилишди. Финалда битта мақсад учун майдонга тушгандик. Ҳа, мағлуб бўлдик. Аммо бу қандайдир босим ёки руҳий муаммолар сабабли эмас...
-Раҳбариятда сизга бўлган ишонч йўқолди, деб ўйлайсизми?
-Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман, -деди каталонияликлар мураббийи.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Comments