Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади
19 may 21:57
News


Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади
Суперлига
10-тур
ОКМК – "Нефтчи" 2:2 (ТУГАДИ)
Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00
Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Диас Галеев
Назоратчи: Александр Попов
VAR: Фирдавс Норсафаров
AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова
Комиссар: Муҳаммад-Содиқ Содиқ-Охунов
Гол: Асадбек Собиржонов (Азиз Холмуродов) 22, 1:0, Аброр Исмоилов 64, 1:1, Аброр Исмоилов 66, 1:2, Ислом Тўхтахўжаев (Хуршид Ғиёсов) 82, 2:2
ОКМК: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов (31.Муҳаммад Убайдуллаев, 68), 5.Гиорги Папава (28.Арихиро Сентоку, 73), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес (9.Клейди Даци, 81), 15.Ойбек Рустамов, 18.Азиз Холмуродов (27.Али Абдураҳмонов,68), 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 99.Асадбек Собиржонов (77.Нодирбек Абдураззоқов, 68)
Захира: 2.Акромжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев,80), 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров ( 17.Муҳаммадали Ғиёсов,58), 11.Қувондиқ Рўзиев (14.Жамшид Болтабоев, 58), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 32.Зоран Марушич (22.Тома Табатадзе, 46), 34.Фарруҳ Сайфиев (77.Билолхон Тошмирзаев,46)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Шоҳрух Гадоев, 33.Шоҳрух Ёқубжонов, 66.Дониёр Валиев,
Огоҳлантириш: Фаррух Сайфиев ("Нефтчи") 17
90+4. Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
82. ГОЛ. ОКМК ҳисобдаги фарқни тенглаштирди. Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатиб берилган тўпга оёғини тўғри қўйди ва дарвозага йўллади, 2:2
81. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Рубен Санчес ўрнига Клейди Даци тушди.
78. Аброр Исмоиловнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
75. ОКМКнинг кетма-кет ҳужумлари хавфли лекин самарасиз якунланяпти.
73. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Гиорги Папава ўрнига Арихиро Сентоку тушди.
68. ЎЗГАРИШ. Миржалол Қосимов бир йўла 3 ўзгаришни амалга оширди. Ҳумоюншоҳ Сайётов ўрнига Муҳаммад Убайдуллаев, Азиз Холмуродов ўрнига Али Абдураҳмонов, Асадбек Собиржонов ўрнига Нодир Абдураззоқов тушди.
66. ГОЛ. Икки дақиқада иккита гол урган фарғоналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аброр Исмоиловдан кутилмаган зарба. У дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди.
64. ГОЛ. "Нефтчи" ҳисобни тенглаштирди. Аброр Исмоилов аниқ зарба билан вазиятни гол билан якунлади.
58. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Қувондиқ Рўзиев ўрнига Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров ўрнига Муҳаммадали Ғиёсов тушди.
53. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе учрашувни стадиондан кузатмоқда.
50. Учрашув тенгкурашлар остида кечмоқда.
46. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Зоран Марушич ўрнига Тома Табатадзе, Фарруҳ Сайфиев ўрнига Билол Тошмирзаев тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. Яна ОКМКдан олдинга юриш. Собиржонов узатмасига Папава улгурмади.
39. ОКМКдан навбатдаги хавфли ҳужум. "Нефтчи" ҳимоячилари ҳужумни қайтаришди.
37. ЗАРБА. Жамшид Искандеровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
33. "Нефтчи"нинг ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.
25. Гол инобатга олинди. ОКМК учрашувда ҳисобни очди.
23. Ҳакам жамоаларга 1 дақиқалик танаффус берди сув ичиб олиш учун.
22. ГОЛ. ОКМК учрашувда ҳисобни очди. Асадбек Собиржонов марказдан узатилган тўпдан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб гол урди. Лекин ҳакам жим. У ВАРни эшитмоқда. Азиз Холмуродов жамоадошини қулай вазиятга чиқарганди.
20. Тўп назоратидаги катта устунлик Миржалол Қосимов шогирдлари томонида.
17. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Фарруҳ Сайфиев
12. "Нефтчи" мезбонлар жарима майдончаси ичида кескинлик яратди. Сайфиевнинг пасидан сўнг меҳмонлар футболчиси дарвозага зарба беришга ҳаракат қилди. ОКМК посбони Ҳумоюншоҳ Сайётов тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.
5. ЗАРБА. ОКМК ўйиндаги илк хавфли вазиятни яратди. Ғиёсов ўзига келган тўпни Рубен Санчесга қолдирди. Унинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
Similar news

Comments