Latest news

20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  3 20:15Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  23 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  10 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0 (матнли трансляция) News

Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)

Суперлига 20-туридан жой олган беллашув давом этмоқда.

Суперлига

20-тур

"Нефтчи" – "Машъал" 2:0 (LIVE)

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Гол: Жоэль Кожо (Иброҳимҳалил Йўлдошев) 33', Анвар Ғофуров 62', Жоэль Кожо 70'

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Ботиржон Отабоев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (11.Қувондиқ Рўзиев, 74), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов (77.Билол Тошмирзаев, 74), 9.Жоэль Кожо (32.Зоран Марушич, 74), 10.Жамшид Искандеров, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (8.Владимир Йовович, 46), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 33.Шоҳрух Ёқубжонов, 70.Сильванус Нимели.

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 6.Жавоҳир Абдуалимов (9.Иброҳим Ғанихонов, 72), 7.Исломбек Баратов (13.Нуриддин Нуриддинов, 77), 8.Сардор Абдураимов (55.Фарруҳ Тошпўлатов, 81), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов (37.Шерзод Файзиев, 81), 17.Анвар Муродов (57.Амину Умар, 72), 22.Нуржаҳон Музаффаров, 28.Эргаш Исмоилов, 34.Шахбоз Жўраев, 80.Дмитрий Яшин.

Захира: 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 18.Дилшод Раҳматуллаев, 24.Авазхон Маматхўжаев.

Огоҳлантиришлар: Исломбек Баратов (3), Эргаш Исмоилов (4), Иброҳимҳалил Йўлдошев (59).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



81. "Машъал"да 2 та ўзгариш: Абдураимов ўрнига Тошпўлатов, Алиқулов ўрнига Файзиев тушди. 

78. Ууух! Исмоиловнинг узатмасидан кейин Нуриддинов бош билан дарвозани нишонга олди, Эргашев зарбани бартараф қилди. 

77. "Машъал"да алмаштириш: Баратов ўрнига Нуриддинов учрашувга қўшилди. 

74. "Нефтчи"да 3 та ўзгариш: Алибоев ўрнига Рўзиев, Кожо ўрнига Марушич, Исмоилов ўрнига Тошмирзаев туширилди. 

72. "Машъал"да 2 та алмаштириш: Муродов ўрнига Амину, Абдуалимов ўрнига Ғанихонов қўшилди. 

70. ГОЛ! Исмоиловнинг ичкарига ошириб берган пасидан сўнг Яшин тўпни тепиб юборолмади ва ҳужумчи Кожо уни маҳорат билан дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди – 3:0!  

67. Зарбаа! Иброҳимҳалилнинг ўта кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

66. Учрашув қизигандан қизиди. Бугун Тўхтабоевга жуда қийин бўлмоқда, ҳимоя уни оғир аҳволда қолдирмоқда. 

62. ГОЛ! Убайдуллаев бош билан зарба бергач, Тўхтабоев уни қайтарди, қайтган тўп Анвар Ғофуровга етиб келди ва у мўлжалда адашмади – 2:0!

62. Йовович сал қолса, жарима майдончаси ичига ёриб кирарди, аммо меҳмонлар ҳимояси ўз вақтида улгуриб қолди. 

59. Иброҳимҳалил Йўлдошев Муродовга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

59. Зарбаа! Исмоиловнинг чап оёқда берган кучли зарбасини Тўхтабоев қайтаришга эришди! 

57. Ууух! Кожонинг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Даҳшат! 

54. Кожо тўпга интилиш чоғида муборакликлар дарвозабонига нисбатан қоидани бузди. 

52. Ууух! Баратовнинг олисдан берган кучли зарбаси Эргашев томонидан бартараф этилди.

48. Зарбаа! Искандеровнинг пасидан сўнг Жокич дарвозани эмас, ҳимоячиларни пойлади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Нефтчи"да ўзгариш: Одилов ўрнига Йовович баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+2. Зарбааа! Йўлдошевнинг ҳаволатиб ошириб берган тўпини Одилов бош билан дарвоза томон йўналтирди, ноаниқ. 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Уууух! Йўлдошевнинг қулай пасидан сўнг Жокич дарвозага яқин нуқтадан аниқ зарба йўллай олмади... 

42. Достонбек Тўхтабоев ҳимоячини алдашга киришиб кетди ва якунда тўпни ён чизиққа тепиб қўя қолди. 

39. Зарба! Йован Жокич яқин масофадан жуда кучли, аммо ўта ноаниқ зарба йўллади... 

36. Зарба! Искандеровнинг бурчак зарбасидан кейин Цигер бош билан зарба берди, ноаниқ. 

33. ГОЛ! Иброҳимҳалил Йўлдошев ўзига хос рейддан сўнг ичкарига пас узатди, Кожо бош билан тўпни дарвозага киритди – 1:0!  

33. Алибоев - Искандеров - Исмоилов комбинациясидан кейин Аброр муваффақиятсиз узатмани амалга оширди. 

30. Зарба! "Нефтчи"нинг узоқ паслашувидан сўнг эпизод якунида Алибоев чап оёқда айланма зарба берди, ноаниқ. 

28. Муртозаев яхши позицияга чиқиб бораётганди, бироқ тўпни ушлаб қололмади ва Жокич тўсиғига учради. 

26. "Маэстро" Искандеров Кожони дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга олиб чиқмоқчи бўлди, аммо тўп тезлиги сал ошиб кетди.  

21. Исмоиловнинг ҳаводан ошириб берган тўпини фарғоналик ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

20. Жокич Муродовга нисбатан қоидани бузди, "Машъал"да стандарт вазият. 

15. Зарба! Одиловнинг кучли зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни илиб олишга эришди. Ажойиб!  

14. Зарбааа! Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг маҳорат билан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон Тўхтабоев бартараф этди! 

12. Зарбааа! Одиловнинг чеп оёқда ерлатиб зарба берди, дарвозабон Тўхтабоев ўз ўрнида!

11. Зарбааа! Йўлдошев қулай нуқтага чиқиб бориб, зарба йўллади, сал ноаниқ. 

7. Искандеровнинг бурчак зарбасидан тепган тўпи узатма эмас, зарбага айланиб кетди. Аммо ноаниқ зарба. 

4. Исмоилов ортдан туриб Искандеровга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

3. Баратов Йўлдошевни қўполлик эвазига йиқитди ва сариқ карточка олди.  

2. "Машъал" тўпга эгалик қилган ҳолда олдинга отланмоқда. "Нефтчи" эса тўпни олиб қўйишга ҳаракат қиляпти. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Rating: +3   

Comments

+2   
21 aug 18:58:15
Doktor D
Нефтчи ютса керак 2-1 га фол очишмас просто тахмин
+1   
21 aug 20:23:03
Dima
Yirik xisob boladimi deymanda
+1   
21 aug 19:45:43
Elyor Hasanov
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
МАШЪАЛ УЙИНЛАРНИ СОТАВЕР ТУГРИ КИЛАСАН!!!
Озгина тобингиз йўқ шекилли...
+1   
21 aug 19:05:28
Камолиддин Каримов
Нефтчи чемпион!!!!
+1   
21 aug 19:00:38
juve&neftchi
3:0 га ютамиз
+1   
21 aug 18:53:02
Job Ir
Кушгиларга омад. Водий олга факат ва факат галаба кутамиз
+1   
21 aug 18:44:42
Kane 010 Kane 010
Kojo dan hat trick ko'ramiz bugun
+1   
21 aug 18:36:45
Неф69
Нефтчи факат галаба!
+1   
21 aug 18:30:43
ManUBarca
Neftchi champion hudo hohlasa
   
21 aug 20:37:19
Неф69
Бугун Нефтчи том маънода кутурди!
   
21 aug 20:25:48
Leicester City
Neftchiga omad
   
21 aug 20:18:11
Alex Daniyarov
Исмоилов брак уйинчи экан, нукул осмонга караб тепиб юборяпти
   
21 aug 19:25:55
Alex Daniyarov
Нефтчи ута сустку
   
21 aug 19:19:13
Alex Daniyarov
Химояни ушлаяпти Машъал
-1   
21 aug 20:43:12
Erkin Murodov
Насаф турганда нефтчи чемпион булолмайди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика