Latest news

21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  5 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  28 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема News

Суперкубок учун Лопетегига 4 хил тактик схема

Хабарингиз бор, бугун тунда Европа Суперкубоги учун баҳсда майдонга Мадриднинг икки клуби "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари тушишади.

Жамоа бошқарувини яқинда қўлга олган Лопетеги учун оғир синов, мавсум деярли бошланди. "Реал Мадрид" бош мураббийи, ўзидан аввал клубда ишлаган ҳамкасблари каби қийин танловни амалга ошириши ва юлдуз футболчилардан баъзиларини асосий таркибдан ташқарида қолдиришга мажбур. Баск танлови қандай бўлади ва у бу вазифани қанчалик уддалайди бугун биринчи синовда кўриб оламиз.

Испаниянинг машҳур нашрларидан бири ҳисобланмиш "Marca" мураббий қўллаши мумкин бўлган вариантларни таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрган. Лопетеги ярим ҳимоя ва ҳужумдаги 6 ўринга, 7 нафар номзодни қандай сиғдиради? Лопетеги учун куннинг асосий бош оғриғи шунда.

1. Каземиро захирада қолса...


Бу жуда жиддий қадам бўларди. Сабаби айнан Каземиро сўнгги йилларда энг муҳим ва таркибдан олинмайдиган футболчи ҳисобланарди. Каземиро майдон марказида балансни таъминлайди, лекин Лопетеги тўпга кўпроқ эгалик қилиш, ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни хоҳлайди ва бу йўлда юқори прессингга мурожаат қилади. Шу сабабли ҳам мураббий марказда Иско, Кроос ва Модрич учлигини танлаши мумкин.

2. Асенсио захирада қолса...


"Реал Мадрид" янги мавсумда шубҳасиз Марко Асенсиодан умиди катта. Аммо, Лопетеги майдоннинг марказий қисмида зичлик юзага келтиришни исташи мумкин, бунда Бэйл ва Бензема ҳужумчи ролида бўлса, уларнинг ўртасида, орқароқда Иско ҳаракат қилади. Бундай тактика "Реал"ни тезкорликдан айиради, лекин прессинг амалга оширишда қўл келиши мумкин.

3. Бензема захирада қолса...


Лопетеги "тўққизлик"сиз ҳаракат қилиб кўриши мумкин, лекин бунинг эҳтимоли жуда кам бўлган вариантлардан бири.

4. Модрич захирада қолса...

Катта эҳтимол билан, Лука Модрич ўйинни захира ўриндиғида бошлайди, чунки у жамоага яқинда қўшилди ва машғулотларни бошлаганига ҳали кўп бўлмади. Таҳминимизча, узоқ мавсум ва оғир ЖЧ дан сўнг, футболчи ҳали чарчоғи чиқмаган ва 100% тайёр эмас.

"Марса" талқинига кўра тахминий таркиблар:

Нима бўлган тақдирда ҳам, Лопетеги иложи борича охиригача асосий таркибини сир тутишга ҳаракат қиляпти. Бу нарсани машғулотда Навас ва Куртуанинг алмашишидан ҳам, мураббий кўплаб футболчиларнинг олдига келиб, индииндивидуал суҳбатлар ўтказганидан ҳам сезиш мумкин.


Спортс.ру сайтидан Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +28   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика