Latest news

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:02Про лига. "Олимпик" "Олимпик-MobiUz" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)   0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  54 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

Суннатилло Абдуллажонов: "Яқин икки, уч йилда хориж чемпионатда тўп тепиш ниятим бор" News

Суннатилло Абдуллажонов: "Яқин икки, уч йилда хориж чемпионатда тўп тепиш ниятим бор"

Ўзбек футболида трансфер бозорида янгиликлар қилишдан тўхтамаётган «Нефтчи» жамоаси, ўз сафини кучлилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Ушбу футболчилар орасида сўнгги мавсум кашфиётларидан бўлган Суннатилло Абдуллажонов ҳам бор.

Футболчи билан водий футболининг «эски қироли» бўлган жамоага ўтиши ва бошқа мавзуларда қисқача суҳбатлашдик.

- Суннатилло аввало "Нефтчига" ўтшингиз ҳақида, айнан нима сабаб ва кимнинг таклифига кўра ушбу жамоани танладингиз?

- Биласизми ушбу жамоадан мавсум тугашига яқин таклиф бўлагнди. Бундан ташқари бошқа таклифлар ҳам бўлди аммо шахсан Илҳом ака Мўминжоновнинг ўзлари таклиф қилганлари учун айнан «Нефтчи» жамоасини танладим ва бугун шу ердаман.

- Суннатилло сиз учун якунланган мавсум қайсидур жиҳатлари билан омадсиз, қайсидур жиҳатлари билан омадли келди десак адашмаймиз. Янги жамоада ўзингизни синаб кўрдингиз, мутахассислар сизни кашф этишди. Қисқа қилиб айтганда сўнгги мавсум ҳақида нималарни айтоласиз?

- Тўғри айтдингиз бошида «Бунёдкор» жамоаси билан мавсумни бошлаган эдим. Ўзимни янги позицияда синаб кўрдим. Лекин янги мураббий менга кўп ҳам ишонч билдирмади ва мен ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Шу сабабдан иккинчи даврада «Турон» жамоасига ўтдим. Бу ерда вазифа аниқ белгиланган ва шу вазифага бор эътибор қаратилганди. Аммо омадсизликми билмадим мақсадга эришолмадик. Лекин мени кўнглимни кўтарган нарса икки жиҳат бўлди. Яъни ўзимни бошқа позицияда ўйнай олишим ва «Турон» жамоасидаги урган голларим. Мен ишонаман «Турон» жамоасини кейинги мавсумда Про лигада ажойиб ўйинлари билан яна Суперлигага қайтади. Уларга омад тилаб қоламан.

- Сизга айнан «Турон» жамоасининг ўзидан ҳам таклиф бўлганмиди?

- Албатта бўлганди аммо ниманидур ўзгартириш кераклигини тушуниб етдим ва ушбу қарорга келдим. «Турон» жамоаси раҳбариятига ҳам қароримни тўғри тушунганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

 - Суннатилло яна бир қизиқ савол, сизни қачон легионер сифатида кўрамиз?

- Биласизми таклифлар бўйича агентларим шуғулланади шу сабабдан бир нима дея олмайман. Лекин яқин икки, уч йилда бошқа чемпионатда тўп суриш ниятим бор.

 - Cир бўлмаса «Нефтчи» жамоаси билан қанча муддатга мўлжалланган шартнома тузилди?

- «Нефтчи» жамоаси билан бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекдим.

 - Янги мавсум ҳақида фикрларингизни билдирсангиз. Яна биз «Пахтакор» жамоасини фаворит сифатида кўрамизми ёки ўзгаришлар бўлади деб ўйлайсизми?

- Албатта бу мавсум ўзгаришлар жуда катта бўлади менимча, сабаби ҳар бир жамоа таркиб жиҳатидан ҳам даража жиҳатидан ҳам бир хил кўринишга келмоқда. Шу қаторда «Нефтчи» жамоаси ҳам янги мавсумда совринли ўринларга курашади ва яна ўша машҳур жамоани кўрасизлар деган умиддамиз. 


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика