Latest news

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  13 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 5:1 (матнли трансляция)  4 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик" News

Сергей Арсланов: "Шамол мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик"

"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 6-тур баҳсидан (0:0) сўнг "Сурхон" устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Арсланов: "Дуранг - иккала жамоа учун адолатли натижа. Афсуски, урган голимиз ҳисобга олинмади. Тўқнашувлар, иккинчи қаватдаги курашлар кўп бўлди. Бу ҳар бир жамоа 3 очко учун курашганини англатади. Ишлашда давом этамиз.

- Иккинчи бўлимда узоқ масофадан зарбалар бериш ҳақида кўрсатма берганмидингиз?

- Ҳа, биз рақибдан келиб чиқиб ўйнадик. "Қизилқум" чуқур ҳимояга ётганини ҳисобга олиб, узоқ масофадан зарбалар бердик. Шамол ҳам мезбонлар дарвозаси томон эсаётганди, бундан фойдаланишга уриндик. Бу ўз натижасини берди, чунки хавфли вазиятлар содир бўлди.

- На "Сурхон" ва на "Қизилқум" сифатли ўйин кўрсата олмади, балки об-ҳаво ҳалал бергандир?

- Тўғри, фикрингизга қўшиламан, аммо об-ҳаво яхши эди. Футболдан кўра курашлар кўп бўлди. Асосан иккинчи қаватда.

- "Сурхон" жамоасининг Суперлигадаги мақсади нима? Мавсум кутганингиздек ўтяптими?

- Мавсумдаги натижалардан ҳайрон бўлганим йўқ, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти. Биз кутилганидан юқоридагилимиз меҳнатимиз самараси. Олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз. Эришилган натижа билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

- Чориев нега майдонга тушмаяпти?

- Ёшларнинг ўйини барқарор бўлмайди, ҳозир эса унда бироз пасайиш бор. Шу сабабли уни асосий таркибга киритиш қийин. Йигитча маҳаллий футболчилардан, қанча кўп шундай ёшлар ўсса, мамлакатимиз футболига шунча фойда. Ҳаммаси унинг қўлида. Ҳаммага имконият беришга тайёрмиз.

- "Сурхон" меҳмондаги ўйинларга 3-4 кун олдин келмоқда. Бу маҳаллий об-ҳавога кўникиш учунми?

- Сабаблари кўп. "Насаф" билан ўйиндан сўнг тикланиш уйга қайтиб, Навоийга келиш учун кўп вақт кетар эди. Кўникиш учун ҳам вақт керак бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика