Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди
18 sep 21:55
News


Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди
Миллий футбол марказида жойлашган VAR марказида илк бор масофадан туриб ишлаш тизими синовдан ўтказилди.
Унда VARва AVAR ҳакамлари инструктурлар билан биргаликда Тошкентдан туриб, Сурхандарёда бўлиб ўтган Суперлига 22-тури доирасидаги “Сурхон” — “Машъал” учрашуви бош ҳакамига бевосита ёрдам кўрсатди.
Бу тажриба орқали марказлашган ВАР тизими реал вақт режимида синаб кўрилди ва ўйиндаги баҳсли вазиятлар Тошкентдаги марказдан туриб бошқарилди. Мазкур синов келгусида Ўзбекистон футболида замонавий технологияларни янада самарали қўллаш йўлида муҳим қадам бўлди.
Link :
Source : https://t.me/FAUzbekistan
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments