Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"
19 sep 08:03
News
Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил қилинди.
Унда термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов фикрларини билдирди.
"Ўйинни умумий суратини олсак биз тўпни назорат қилдик. Ҳужумларни якунлашда муаммога дуч келяпмиз. Вазиятлар яратилмоқда, ҳужумлар ташкил қилиняпти. Охирги пас ва якунловчи нуқта етишмади, холос. Кетма-кет иккинчи ўйин вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Лекин йигитлар берилган кўрсатмаларни бажаришди. Уларда хоҳиш бор эди. Кўрдингизки, биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам етарлича имкониятлар юзага келди. Ютиш учун гол уриш керак.
Йигитлар ҳаракат қиляпти. Бу ерда ёши катта ёки кичик деган нарса йўқ. Шундай экан олдига қўйилган вазифани бажариши керак. Олдинда қиладиган ва амалга ошириш лозим бўлган ишларимиз бор",- дейди Февзи Давлетов.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments