"Реал" қайси ҳолатда Модрични "Интер"га қўйиб юбориши мумкинлиги маълум бўлди
15 aug 2018 19:13
News
"Реал" қайси ҳолатда Модрични "Интер"га қўйиб юбориши мумкинлиги маълум бўлди
"Реал" клуби ярим ҳимоячи Лука Модрични "Интер"га қўйиб юбориши мумкин.
Миланликлар бир неча ҳафтадан буён хорватга қизиқиш билдириб келишмоқда.
"Sky Italia"нинг хабар беришича, мадридликлар фақатгина Лукага ўринбосар топишсагина уни Италияга қўйиб юборишади. Манбанинг маълумотига кўра, бу жойга энг муносиб номзод "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен.
Лекин, "Тоттенхэм" 26 ёшли данияликни сотишни хоҳламаяпти. Шу сабаб футболчи учун 200 миллион евродан кам сўрамаяпти. Чунки, "шпорлар" Эриксенга ўринбосар топа олишмайди. Сабаби, Англияда трансфер ойнаси ёпилган.

Link :
Source : Sky Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments