"Реал" Лука Модрич борасидаги сўнгги қарорни қабул қилди
07 aug 2018 20:58
News
"Реал" Лука Модрич борасидаги сўнгги қарорни қабул қилди
"Реал" раҳбарияти ярим ҳимоячи Лука Модрич борасидаги якуний қарорни қабул қилди.
"Marca" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" 32 ёшли хавбек билан хайрлашмоқчи эмаслар. Футболчи клуб раҳбарияти билан суҳбатда жамоада қолишга тайёрлигини маълум қилган. У кейинги йили ёзда жамоадан кетиши мумкин. Унгача "қироллик клуби"дагилар Луканинг ўрнига бошқа номзод топиб қўяди.
Олдинроқ Лука "Интер"га ўтиши борасида маълумотлар тарқаганди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments