Latest news

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  74 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди News

“Реал” Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900 ўйинини ўтказди

“Реал” бугун ЛаЛиганинг 26-турида “Селтани” мағлуб этди. Мазкур учрашув “қироллик клуби”нинг Флорентино Перес раҳбарлигидаги 900-ўйинига айланди.

72 ёшли президент қўл остида “бланкос”лар 596та ғалабани қўлга киритиб, 151та дурангни қайд этган. Қолган 153 баҳсда эса рақибларнинг қўли баланд келган. Переснинг “Реал”даги фаолияти давомида жамоа турли мусобақаларда 24та совринга эга чиқди. Ўйинлар ва титуллар борасида у фақатгина Сантьяго Бернабеу Йестедан ортда қолмоқда.

Бернабеу “қаймоқранглилар”ни 1943-1978-йиллари бошқарган. Унинг даврида “Реал” 1407 бора майдонга тушиб, 811 ғалаба, 272 дуранг ва 324 мағлубиятни қайд этган. Шунингдек, жамоа 35та совринни ўзиники қилиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Перес 2000-2006-йилларда “Реал” президенти сифатида илк марта фаолият олиб борган бўлса, 2009-йилда ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб иккинчи маротаба “бланкос”лар раҳбарига айланган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика